ХОДИМГА ҚАРШИЛИК ҚИЛГАН МУШТУМЗЎР ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ, У ЭНДИ АФСУСДА
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 15:40 ларда Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 4Р “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 66 км.да Чироқчи тумани ИИБ ЙПХ инспектори сержант А.Рахматов томонидан текшириш учун тўхтатилган “Нексия” русумли 70 Q 060 QA Д/Р транспорт воситасининг йўловчиси 1991 йилда туғилган фуқаро Ш.М., маст ҳолатда, ходимнинг қонуний ҳаракатларига халақит бериб, уни ҳақорат қилган. Ходим жамоат тартибини бузилишини олдини олиш учун, рация орқали ёрдамчи наряд чақиртирганида, Ш.М. воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган. Видеотасвирда ходим, ҳуқуқбузарни воқеа жойидан қочиб кетишини олдини олиб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатаётган ҳолати тасвирланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузар процессуал тартибда қамоққа олинган. ЙПХ инспектори А.Рахматовнинг ўз вазифасини босиқлик билан, провокацияларга учмаган ҳолда бажарганлиги, ёрдамчи кучлар етиб келгунга қадар вазиятни издан чиқишига ва ҳуқуқбузарни яширинишига йўл қўймаганлиги учун, навбатдан ташқари рағбатлантириш масаласи кўрилмоқда. ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов