Катта буқани ов милтиғи билан отган шахс ва унинг атрофида турган оламоннинг вазиятга муносабати
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳудудида бир бош қорамолни ов милтиғи билан отган шахс ва унинг атрофида турган оламоннинг вазиятга муносабати акс этган видеоси тарқалди. Мазкур ҳолат Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси рахбарияти томонидан назоратга олиниб, ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ҳолат Уйчи туманида содир этилгналиги аниқланди. Туман Ички ишлар бўлими ходимлари томнидан ҳолатга алоқадор бўлганларнинг шахсига аниқлик киртилиб, вазиятга ойдинлик киртилди. Видеотасвирдаги ов қуролини кўтарган шахс Уйчи туман Ободонлаштириш бошқармаси ходими бўлиб, ов қуролидан фойдаланиш хуқуқига эга. Шу боис дала майдонида қассоблар бир бош қорамолни отиб беришни сўраганликларини маълум қилди. Жараёнга қизиқиб келган яна бир шахс эса қорамолнинг отилишини ўз телефонида тасвирга олиб тарқатиб юборади. Ҳолатга алоқадор барча фуқаролар билан профилактик сухбат ўтказилиб, Ўзбекистон Рсепубликаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111 ва 183 моддаларига асосан хужжатлар расмийлатштирилди ҳамда суд органларига тақдим этиш чоралари кўрилмоқда.